Клюйверт «Хаддерсфилд» бош мураббийи бўлмайди

Narzulla Saydullayev
19 авг 2014
Голландия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Луи ван Галнинг ёрдамчиси бўлган Патрик Клюйверт Англиянинг «Хаддерсфилд» (Д2) клубида ишламаслигини маълум қилди.
«Бунинг барчаси миш-миш, барчаси ёлғон», — деб ёзади 38 ёшли мураббий ўз твиттерида.

«Хаддерсфилд» клубининг олдинги устози Марк Робинс «Борнмут»дан қабул қилинган 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилганди. Бўш ўрин учун Стивен Прессли («Ковентри») бош даъвогар бўлиб турибди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru