Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
10 ноя 2015
ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, рўйхатда Камерун, Колумбия, Сальвадор, Эрон, Япония, Янги Зеландия ва швециялик ҳакамлар жой олган.

Эслатиб ўтамиз, турнир 10дан 20 декабргача Япониянинг Осака ва Йокогама шаҳарларида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FIFA