UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  1 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  1 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  8 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  6

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати. Бугун финал Янгиликлар

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати. Бугун финал

Бугун Тошкент вақти билан соат 15:30да Японияда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда Европа чемпиони Мадриднинг "Реал" клуби Япония чемпиони "Кашима Антлерс"га қарши майдонга тушади. Баҳс Йокогама шаҳридаги "Йокогама" стадионида бўлиб ўтади.


ФИНАЛ
"Реал Мадрид" (Испания) - "Кашима Антлерс" (Япония)
18 декабрь 2016. Йокогама. "Йокогама Интернейшнл" стадиони. 15:30 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар:
Жанни Сиказве (Замбия), Марва Ранге (Кения), Жерсон Дос Сантос (Ангола), Виктор Кашшаи (Венгрия)

Тахминий таркиблар:

"Реал Мадрид":
Навас; Карвахаль, Рамос, Варан, Каземиро; Модрич, Кроос; Васкес, Бензема, Роналду

"Кашима Антлерс": Согахата, Шожи, Шома, Шибасаки, Накамура, Шуто, Акасаки, Даиго, Уеда, Эндо, Огасавара



3-ўрин учун ўйин
"Америка" (Мексика) - "Атлетико Насиональ" (Колумбия)
18 декабрь 2016. Йокогама. "Йокогама Интернейшнл" стадиони. 12:00 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар:
Наваф Шукрулла (Баҳрайн), Ёсир Тулефат (Баҳрайн), Толиб Ал Марри (Қатар), Абдулқодир Зитуни (Франция Полинезияси)

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан:
Бу мусобақа биз учун жуда муҳим. Японияга ғолиб бўлиш учун келдик, энг яхши ўйинимизни кўрсатишга уринаяпмиз. Ўйин қийин бўлади, "Кашима" бизга муаммолар яратади, бунга тайёрмиз. Балки, биринчи ўйинни узоқ парвоздан сўнг чарчоқ, иқлимга мослашиш ва майдонга кўникиш туфайли яхши ўтказмагандирмиз. "Америка"га қарши ярим финал баҳсда кўп куч йўқотдик, аммо финалга тайёрмиз.

"Реал" сардори Серхио Рамос:
Ҳар сафар соврин ютиш имконияти туғилганида янги нарсага тўқнаш келасан. Кўплаб ғалабаларга қарамай ҳар йили барчасини янгитдан бошлайман. Мен - сардорман, ғалаба қозонсак совринни бошим узра кўтараман. Бундан фахрланаман. Кўплаб совринларни кўтаришни орзу қиламан. Финалда ғолиб бўлиб чемпион бўлишни истайман.


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика