Клоппнинг ёрдамчиси "Зальцбург" бош мураббийига айланиши мумкин

Sherzod Nurmatov
15 май 2024
Пеп Лейндерс "Зальцбург"нинг янги бош мураббийи бўлиш эҳтимоли бор.

Бу ҳақда "The Times" хабар бермоқда.

Нидерландиялик мутахассис ҳозир "Ливерпул"да Юрген Клоппнинг мураббийлар штабида ишламоқда, бироқ у мавсум охирида германиялик билан бирга инглиз клубини тарк этиши маълум.

Манбага кўра, "Зальцбург" раҳбарияти Лейндерсни клубнинг келгуси мавсумлар учун лойиҳаси билан таништириб бўлган.

Аввалроқ Лейндерс мураббийлик фаолиятини мустақил бошлашни режалаштираётганини тасдиқлаганди. Унинг "Аякс"ни бошқариши мумкинлиги хабар қилинган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Times