

"Кўпчиликнинг ўйлашича, бу катта пул экан. Ҳа, шундай, аммо Алисон бунданда қимматроқ туриши мумкин эди. Масалан, Ян Облакнинг шартномасидаги товон пули 100 млн. евро. Дарвозабон харид қилиш - осон иш эмас, шу сабабли ҳар йили бозорда яхши посбон топа олмайсиз" - дейди Клопп.
Алисон "Ливерпуль"га ўтиб, футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айланди. Аввалги рекорд 2001 йил "Парма"дан "Ювентус"га 53 млн. евро эвазига ўтган Жанлуижи Буффонга тегишли эди.



