Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин

Sherzod Nurmatov
29 мар 2024
Амстердам клуби кўриб чиқаётган номзодлар орасида Пеп Лейндерс ҳам бор.

Юрген Клоппнинг "Ливерпул"даги ёрдамчиси Пеп Лейндерс Нидерландиянинг "Аякс" клуби бош мураббийи бўлиши мумкин, деб хабар берди "The Times" журналисти Пол Жойс.



Хабар қилинишича, Лейндерс Амстердам клуби бош мураббийи лавозимига номзодлар рўйхатига киритилган.

Пеп Лейндерс "Ливерпул"да қолмайди ва январь ойида жорий мавсум охирида кетишини эълон қилган Юрген Клопп билан бирга кетади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Times