UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  11 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  18 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0

Клопп Ван Дейк ва Гомеснинг қачон сафга қайтишини айтди Янгиликлар

Клопп Ван Дейк ва Гомеснинг қачон сафга қайтишини айтди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг айтишича, ҳимоячи Виргил ван Дейк пайшанба куни "Герта"га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиши мумкин.

"Умид қиламанки, гарчи ишончим комил бўлмаса ҳам, Виргил бир неча дақиқа ўйнаши мумкин. У машғулотларда жуда яхши кўринди ва эҳтимол майдонга туширармиз. Лекин у билан суҳбатлашиб, ҳамма нарсани аниқлаб олишим керак. Ван Дейк тайёрга ўхшади, шунинг учун унинг ҳолатини кўриб чиқамиз. Агар бўлажак учрашувларни тикланиш жараёнининг бир қисми деб ҳисобласак, демак, буларнинг барчаси мантиқан тўғри.

Жо Гомес ҳам сафга қайтишга яқин. Улар ким тез қайтарга рақобатлашмайдилар, аммо Жо олдинроқ қўшилса керак. Агар Виргил бўлажак ўйинда 20 дақиқа ўйнаса, эҳтимол кейинги учрашувда Жо майдонга тушиши мумкин. Барчасини ўйлаб кўрамиз. Иккаласи ҳам машғулотларда ўзини яхши ҳис қилмоқда", — дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Ван Дейк ўтган йилнинг октябрь ойида "Эвертон"га қарши ўйинда оёғидан жароҳат олганди ва шу вақтдан бери майдонга тушмади. Гомес ҳам жароҳати сабабли ноябрь ойидан бери ўйнамаяпти.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика