Клопп "Тулуза" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди

Aziz Tukhtamuradov
27 окт 2023
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Тулуза"га қарши ўйиндан сўнг (5:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз қийналган вазиятлар ҳам бўлди, аммо асосий вақтларда биз назорат қилдик. Яхши голлар урдик, хеч ким жароҳат олмади - ажойиб оқшом. Биз ёшларни ҳам туширишимиз мумкин бўлди".

Ёш футболчилар ҳақида

"Уларга ҳозир бу нарса керак деб ўйладик. Уларга ҳаракатлари жуда ёққанлигини айтишим мумкин, лекин буни вақти-вақти билан исботлаб туриш керак бўлади. Яхши вазиятларда йигитларга имконият берса бўлади. Улар бундан фойдаланишди. Бизда ёш яхши йигитлар бор ва биз уларга ишонамиз.


Эндонинг голи ҳақида

"У кучли футболчи. У "Штутгарт" сафида ҳам ақлбовар қилмас голлар урган. У яхши ўйин ўтказди. Бу олдинга ташланган қадам бўлди", - деди Клопп. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC Sport