Клопп симуляция қилгани учун Неймарни ҳимоя қилди

Mirjalol Normatov
17 сен 2018
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ доирасида ПСЖга қарши ўйиндан олдин Неймарни ҳимоя қилди.

"Одамлар нимага бунчалар кўп гапиришларини тушунмайман. Жаҳон чемпионатининг ўйинларини томоша қилдим. Унинг қилган ишлари мен учун нормал ҳолат бўлиб кўринди. Рақиблар уни жароҳатлашни истади, Неймар эса ўзини ҳимоя қилди. Мен ҳолатни шу тарзда кўрдим. Ўзини ҳимоя қилиш ҳам осон эмас. Неймар жароҳатидан тузалиб,  ЖЧга борганди. Шу боисдан у хавф остида қолганди. Уни масхарабоз деб ўйламайман", - деди Клопп.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: FootMercato