Клопп: “Сафарда “Тоттенхэм” билан дуранг ўйнаш, бу нормал ҳолат”

Eldor Akmurzayev
20 дек 2021
АПЛ 18-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” – “Ливерпуль” (2:2) баҳсидан кейин меҳмонлар устози Юрген Клопп ўз фикрлари билан бўлишди.

“Биз ўйинда қатнаша олмайдиган футболчилар ва машғулотларнинг камлигини ҳисобга олиб, таркиби ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган жамоага қарши ўйнадик. Бироқ, Хейбьергнинг йўқлигидан ташқари, жамоа майдонга одатдагидек тушди.

Етарлича вазиятлар яратдик, аммо улар 5-3-2 схемасида ўйнашди ва уларнинг режаси ўша икки йигит қанотда қочиб, бизга муаммо туғдиради деган умидда тўпни олдинга узатиш орқали ҳимоячиларимизни чалғитиш эди.

Иккинчи бўлимда эса ўйин шиддатини рақибдан кўро кўпроқ ўзимизда ҳис қилдик. Сафарда “Тоттенхэм” билан дуранг ўйнаш, бу нормал ҳолат. Ишлашда давом этамиз”, дейди немис мутахассиси.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: BBC Sport