Клопп: "Рангникнинг "Манчестер Юнайтед"га тайинланиши ёмон янгилик"

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2021
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Юнайтед" раҳбариятининг асосий таркибни ҳозирда "Локомотив"да спорт ва ривожланиш раҳбари Ральф Рангникга ишониб топшириш қарори тўғрисида гапирди.

- Афсуски, Англияга, "Манчестер Юнайтед"га яхши мураббий ташриф буюради. У Германияда "Хоффенхайм" ва "РБ Лейпциг"ни юқори даражага олиб чиқди. Ўйлашимча, "Манчестер Юнайтед" ҳамжиҳат жамоага айланади. Бу, албатта, бошқа клублар учун ёмон янгилик, дейди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "қизил иблислар" раҳбарияти асосий жамоани уч йил бошқарган Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Daily