Клопп Қатардаги ЖЧ ҳақида: "Танқидчилар, 12 йил аввал қаерда эдингиз, ҳозир вазиятни ўзгартириб бўлмайди"
06 ноя 2022 03:07
Янгиликлар
Клопп Қатардаги ЖЧ ҳақида: "Танқидчилар, 12 йил аввал қаерда эдингиз, ҳозир вазиятни ўзгартириб бўлмайди"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг фикрича, Қатардаги жаҳон чемпионатини танқид қилаётганлар анча кеч қолишган.
"Бу футбол турнири ўтишига имкон беришимиз керак, чунки 12 йил аввал ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаган. Ҳозир бирор нарсани ўзгартириб бўлмайди.
Қатарда ажойиб инсонлар бор ва у ерда ҳаммаси ёмон дейиш нотўғри. Муммо шундаки аввал бошидан бу вазият юзага келмаслиги керак эди. Аммо бу содир бўлди, энди келинг футболчи ва мураббийлар ишлашига имкон берайлик. Гарет Саутгейтга ҳам шунга оид саволлар беришни тўхтатинг. У сиёсатчи эмас, у Англия терма жамоаси мураббийи" - дейди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар