Клопп Месси ва Роналдунинг устун томонлари ҳақида гапирди
12 май 2020 21:40
Янгиликлар
Клопп Месси ва Роналдунинг устун томонлари ҳақида гапирди
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп замонамизнинг энг яхши икки футболчиси ҳақида фикр билдирди.
“Агар мукаммал футболчини тасвирлаш керак бўлса, у Роналду каби бўйга эга бўларди, у Криштиану каби баландликка сакрай олиши ва тезлик билан югуриши мумкин. Шунингдек, мазкур футболчига Роналдунинг ўз ишига бўлган муносабатини ҳам қўшган бўлардим – идеал мутахассис, ундан зўри йўқ.
Бошқа томондан, кичкина Месси бор. У барчасини жуда осон қилаётгандек кўринади. Шу туфайли, ўйинчи сифатида у менга бироз кўпроқ ёқади. Бироқ, Криштиану ҳам ақлбовар қилмас футболчи ҳисобланади”, дейди германиялик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар