

"Биз бугун эмас, Мадриддаги ўйинда ютқаздик. Бугунги ўйинда "Реал"ни қийнаб қўйдик. Яхши ўйнадик, агрессив ҳаракат қилдик, вазиятлар яратдик.
"Қачонки", "агар" - булар қизиқ эмас. Биз гол урмадик. "Реал" эса тажриба эвазига ўзига керакли ҳисобни ушлаб қолди.
Салаҳ бундай вазиятларда кўзини юмиб гол ура олади, аммо бугун бу амалга ошмади. Барча бугун яхши ҳаракат қилди, аммо биз чиқиб кетамиз.
Ушбу турнирни яхши кўрамиз, мусобақага қайтиш жуда муҳим. Ҳозир эътиборимизни АПЛга қаратамиз", - деди Клопп.



