Клопп: "Коутиньо ва Матип "Плимут"га қарши ўйнамайди"
Aslanov Jasurbek
6 янв 2017
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Плимут"га қарши Англия Кубоги 1/32 финал баҳсидан олдин футболчилар соғлиги ҳақида маълумот берди.
"Майдонда янгилар пайдо бўлиши мумкин. Старриж? У ҳозиргача машғулотларда иштирок этмади. Бугун у шуғлланса керак. Коутиньо ва Матип оёққа турмоқда, аммо бу ҳафтада эмас. Милнер? Унда кичик муаммо бор, таваккал қилмаймиз" - дейди Клопп.