UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  0 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  3 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  2 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  1 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  1 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  5 12:51"Реал" ёш иқтидорларининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 12:23АПЛдан яна бир ҳимоячи "Ливерпуль" таклифини рад этиб, "Реал"ни танлади  3 12:00Бугунги ўйинлар: Янги йилни АПЛ билан бошлаймиз  0 11:41"Манчестер Сити" АПЛ тарихидаги энг қиммат футболчилардан бири бўйича катта молиявий йўқотишга учраши мумкин  1 11:10Александр Андроникашвили: "Андижон"га ўтишим жуда тез ва кутилмаганда содир бўлди"  3 10:50"Бунёдкор" ўринбосарлари мураббийи "Локомотив"га ўтди  1 10:20"Нефтчи" U-21 жамоасида украиналик мураббий иш бошлайди  6

Клопп: “Ҳаммаси оддий” Янгиликлар

Клопп: “Ҳаммаси оддий”

“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ ярим финали доирасида “Рома”га қарши кечадиган жавоб учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Энфилд”да кечган илк учрашувда мерсисайдликлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

“Йўқ, тезкор гол Римдаги баҳсда бизнинг асосий мақсадимиз эмас. Ўйин темпини учрашув давомида сақлаб туриш, вазиятлар яратиш – бизнинг вазифамиз. Яхши натижа учун имконият бўлса, уни қўлдан чиқармаслигимиз керак. 

Бу шубҳасиз ажойиб ўйин бўлади. Биз эртага ҳимояга бор кучимизни ташлаб, ҳужумда ҳам имкониятларимиздан фойдаланашимиз керак. Римдаги баҳсни сабрсизлик билан кутмоқдаман. “Олимпико”да ажойиб атмосферада минглаб мухлислар “Рома”ни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашади. Бизнинг мухлислар ҳам “Энфилд”да шундай далда бўлишганди. 

Финалга биз чиқсак, демак биз бунга лойиқ бўламиз. Улар йўл олишса, демак улар шу йўлда ҳаракат қилишган бўлади. Ҳаммаси жуда оддий”, дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Ливерпул” матбуот хизмати.

“Рома”- “Ливерпуль” ўртасидаги ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйини 2 май куни соат 23:45 да Римдаги “Олимпико” стадионида бошланади.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика