

Эслатиб ўтамиз, колумбиялик футболчининг отаси ўғрилар томонидан ўғирлаб кетилганидан 12 кун ўтиб озодликка қайтди.
"Бу жуда қийин ҳолат. Футболдан муҳим нарсалар борлигини доимо ёдимда тутаман ва барчасини тўғри тушунаман. Менда бундай ҳолат ҳали бўлмаган.
Бу жамоа ушбу воқелик бўлгунча ҳам бирдам бўлган, айни дамда барчаси жойида, ҳамманинг кўнгли хотиржам. Биринчи ўйинда Диассиз қийналдик, бундай ҳолатида уни футбол ўйнашга мажбурламоқчи бўлмадик. Аммо буни қилишга мажбур бўлдик. Йигитлар ҳам вазиятдан чиқа олишди.
Футболчилар, умуман олганда барча инсонлар доимо хавфсизликда, хавфсиз жойларда бўлиши керак", - деди Клопп.



