

"Гвардиоланинг майдонда ва унинг ташқарисида аниқ талаблари бор, у ҳар бир деталга эътибор беради. Агар жамоанинг бир аъзосида ортиқча вазн бўлса, мураббий уни жамоа билан ишлашига йўл қўймайди. Футболчилар буни тўғри тушуниши керак. Агар сизнинг жанговор вазнингиз 60 кг бўлса, ҳозирги вазнингиз 70 кгдан ортса, жароҳат олиш хавфи катта бўлади. Бу муҳим. Хосеп маълум бир шарбатлар ичишни, пицца ва шунга ўхшаш оғир овқатларни тановул қилишни таъқиқлади. Гвардиола биз унга, у эса бизга ишонишни истайди" - дейди Клиши.



