


"Вақт жуда тез ўтади. Футболчилар уни исроф қилмасликлари керак. Заҳира ўриндиғи – бу ўйинчи учун энг ёмон жазо.
Ҳар қандай футболчи учун майдонга тушиш ва ўйнаш ҳисси юқори бўлади. Ўйин амалиёти йўқ бўлса, кетиш ҳақида ўйлашингиз керак.
Энди пулнинг аҳамияти йўқ. Гарет қабул қилиши керак бўлган қарорга маблағ ўз таъсирини ўтказмайди. Аммо бу ерда шахсий сабаблар мавжуд. Оила ва турмуш тарзи ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Биз ҳар ҳафта ТВ орқали Бэйлнинг ҳаракатларидан ҳайратланишни истаймиз. "Тоттенхэм" мухлиси сифатида унинг клубга қайтишини хоҳлардим", – деди Клинсманн.



