Клаудио Раньери Шомуродовнинг ҳолати бўйича маълумот берди
23 фев 2024 22:09
Янгиликлар
Клаудио Раньери Шомуродовнинг ҳолати бўйича маълумот берди
Мураббий Элдорнинг тикланиш жараёни бир маромда кетаётганини айтди.
"Кальяри" клуби бош мураббийи Клаудио Раньери "Наполи"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди. Ундан жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ҳозирги ҳолати ҳақида сўрашди.
"Шомуродов қайта тикланиш жараёнини амалга оширмоқда. Ҳозирча у умумий гуруҳда эмас, якка тартибда машғулот ўтказмоқда", -дейди Клаудио Раньери.
Маълумот учун, Шомуродов 2 ой олдини жароҳат олганди. Ҳужумчи Қатардаги Осиё кубогини ҳам жароҳати сабаб ўтказиб юборганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар