Клаессон фаолиятини “Краснодар”да давом эттиради

Aslanov Jasurbek
24 янв 2017
Швециянинг “Эльфсборг” клуби ярим ҳимоячиси Виктор Клаессон Россиянинг “Краснодар” жамоасига кўчиб ўтди.

Бир-икки кун ичида ушбу трансфернинг амалга ошгани расман эълон қилинади.

Аввалроқ, Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси 25 ёшли бу швед футболчисига 2 млн. евро трансфер суммасини тўлаши айтилганди.


Маълумот учун, Клаессон Швеция терма жамоаси таркибида 9та учрашувда майдонга тушиб, битта гол киритишга муваффақ бўлган. “Эльфсборг” либосида эса 177та ўйин ўтказган. Бу учрашувларда у 45та гол киритиб, 37та голли узатмани амалга оширган. 



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com