

“Муҳим ғалабани қўлга киритдик, чунки олдинда бизни катта ўйинлар кутиб турибди. Айни пайтда яхши позициядамиз.
Кейинги саккизта ўйин “Арсенал” учун ҳал қилувчи баҳслар саналади, шу сабабли ўйинни шу руҳда давом эттириш зарур.
Кардиффдаги ўйин осон бўлмади, аммо биз ўз қобилиятимизни намойиш эта олдик, айниқса вазиятлардан фойдаланишни устамонлик билан бажардик. Биз ўйинимиздан мамнунмиз”, - дейди Гиббс.



