Киммих: "Буни сезмаслик қийин эди, аммо ҳозирча "Барса" ҳақида ўйламаяпман"

Omonjon To`xtamirzayev
13 июн 2023
Йозуа Киммих "Барселона" қизиқишига муносабат билдирди.

Аввалроқ, Каталон клуби "Бавария" ярим ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олишни хоҳлаши айтилганди. Киммих бу борадаги хабарларга "кўзи тушганини" маълум қилди.

"Буни эътибордан четда қолдиришнинг иложи йўқ эди. Тўғрисини айтсам, ҳозир мен бу ҳақида ўйламаяпман. "Бавария" билан икки йиллик шартномам бор ва бу вақт учун тузилган режаларимиз бор", – деди хавбек "Bild"га берган интервьюсида.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Bild