Киммих “Бавария”да ўнг қанотда ўйнаса...
11 июн 2017 03:46
Янгиликлар
Киммих “Бавария”да ўнг қанотда ўйнаса...
“Хоффенхайм” ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси Сандро Вагнер терма жамоадаги шериги Йозуа Киммихни олқишлади.
Вагнер Сан-Маринога қарши (7:0) баҳсда хет-трикка эришди. Унинг иккита голига Киммих ассистентлик қилди.
“Агар кейинги йили Киммих “Бавария”нинг ўнг қанотида ўйнайдиган бўлса, Левандовски хурсанд бўлаверсин. Йозуанинг тўп узатишларидан кейин Роберт янги мавсумда ўтган мавсумдагидан камида 10 та кўп гол уради”, дейди Вагнер.
Жорий мавсумда Левандовски Бундеслиганинг 33 та учрашувида 30 бор рақиб дарвозасини ишғол этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар