UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30А Серия. "Интер" "Эмполи" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:17Неймар Бразилия терма жамоасидан 2025 йилгача уни йиғинларга чақирмасликни сўради  1 21:50Агуэро "Олтин тўп" ҳақида: "Футбол фақат "Реал" учун эмас. Улар жуда эркаланиб кетишди"  8 21:25Пеп Гвардиола МЮнинг бўлажак бош мураббийи ҳақида гапирди  5 20:59"Барселона" 21 ёшли футболчиси билан узоқ муддатли янги шартномани имзолайди  3 20:32Александр Ежов: "10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва вазиятларга эга бўлдик. Дуранг адолатли натижа бўлди"  0 20:06"Биз ҳеч қачон дуранг натижадан қониқмаймиз"  1 19:49"Бу "Олтин тўп" тарихидаги энг катта адолатсизлик"  28 19:20"Бошкович ўзи менга қўнғироқ қилганди. Суперлига анча рақобатдош чемпионат экан, аммо..." - Владимир Йовович билан интервью  4 19:13"Футбол олами". "Насаф" бир кам чемпион, "Пахтакор" Қаршида мағлуб бўлди — Суперлиганинг 22-тури ҳақида барчаси  6 18:52"Тез орада уни яна катта клубда кўрамиз"  3 18:24"Пахтакор" футзалда ҳам мағлуб бўлди, 1-турдан кейинги жадвал  0 17:58Ҳакам "Динамо"га пенальти бермади, ОКМК футболчисига сариқ карточка бериши керак эди. 22-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  16 17:35Про лига. "Хоразм" ва "Қўқон-1912" ҳам муроса кўчасини танлашди  0 17:17Футзалда кам кузатиладиган ҳолат. "Металлург" - "Динамо" баҳсида бор йўғи иккита гол урилди  1

Кими Мерк: "Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокини кузатиб боряпман" Янгиликлар

Кими Мерк: "Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокини кузатиб боряпман"

Осиё кубоги "F" гуруҳининг биринчи туридан ўрин олган Таиланд - Қирғиз Республикаси (2:0) учрашувидан сўнг, "Пахтакор" ва Қирғиз Республикаси терма жамоаси футболчиси Кими Мерк сайтимизга кичик интервью берди.

-Таиланда қарши ўйиндан кейинги фикрингиз қандай? 

- Жуда қийин ўйин бўлди. Бор кучимизни ишга солдик, аммо натижа биз кутгандек бўлмади. Рақибга гол уриш учун жуда кўп имконият бердик. Кейинги ўйинларда бу хатоларни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

- Таиланд жамоасининг ўйини ҳақида нималар дея оласиз?

- Жуда яхши жамоа, аммо бизда имконият бор эди. Бир нарса дейиш қийин, ўйинни анализ қилишимиз керак. 

- Иккинчи бўлимда Қирғиз Республикаси ўйинни қайтаришга ҳаракат қилди. Умуман олганда иккинча таймдаги режаларингиз қандай эди?

- Албатта, биз курашишни тўхтатмадик. Биттагина тўп фарқи билан мағлуб бўлаётгандик. Ўйинни қайтаришга уриндик, аммо ўхшамади. Кейинги ўйинларда бундан яхшироқ ҳаракат қиламиз. Биз жамоа сифатида яхшироқ ўйин кўрсатишимиз лозим. Курашувчанлик ва ғалаба руҳияти жуда муҳим.

- Ўзбекистон терма жамоасининг ушбу мусобақадаги иштирокини кузатиб боряпсизми?

- Албатта, Ўзбекистон терма жамоасини кузатиб боряпман. У ерда жамоадошларим ҳаракат қилишмоқда.

- Кейинги иккита ўйин ҳақидаги фикринг қандай?

- Яхшироқ ўйнашга ва гол уришга ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса гуруҳдаги рақибларимиз қандай ҳаракат қилишларини томоша қиламиз.

ОСИЁ КУБОГИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика