UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 0:1 (матнли трансляция)  9 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф". Таркиблар маълум  1 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  0 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 17:23"Сумқайит" ва "Сабаҳ" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  1 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  2 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  18 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  9

Ким кучли: MSNёки BBC? Янгиликлар

Ким кучли: MSNёки BBC?

«Барселона» жанговар учлигининг бир йил давомида урган голлари 100тадан ошиб кетиб, «Реал» Бэйл ҳамда Роналду билан янги шартнома имзолагач, Ла лиганинг энг кучли ҳужумчилар триосини аниқлашга қарор қилишди.


Ҳозирги ҳолат - «Барселона» ғалабаси

Бу натижа қандайдир ҳазилдек туюлиши мумкин. Роналду, Бэйл ва Бенземадан ташкил топган «Реал» триосининг жорий мавсумдаги маҳсулдорлиги биргина Фёдор Смоловнинг «Краснодар» сафида урган голларидан озроқ. «Барса»нинг номдор учлиги - МSN эса жорий мавсумда 11та эмас, 27та гол урди. Уларнинг неча марта майдонга тушганликларига келсак,  каталонияликлар учлиги 31, мадридликлар эса 27 учрашувда гол уришга уриниб кўришган. Самарадорлик борасида Каталония клуби устун эканлигини самарали узатмалар сони ҳам кўрсатиб турибди - 16га қарши 7та. Бензема ва Роналдунинг спорт формаси талаб даржасида эмас, Луис Энрикенинг учлиги эса Гвардиоладек собиқ устозини ҳам аяб ўтирмади.

Самарадорлик - устунлик «Барса»да

Бу борадаги ҳисоб-китобларни Суарес Каталония гранди сафига қўшилганидан кейинги мавсумлар асосида олиб боришга мажбурмиз. Демак, 2,5 йил дисквалификацияни ҳисобга олсак, ундан ҳам озроқ муддат. Таҳлиллардан маълум бўлишича, «блаугранас» ҳужумчилари «қироллик клуби»даги касбдошларидан кўра сахийроқ эканлар. Янги мавсумда МSNнинг самарали узатмалари ҳам ВВСникидан икки марта кўпроқ. Гарчи Роналду шахсий кўрсаткичлар бўйича Неймардан олдинда юрган бўлсада, «Реал» ҳужумчилари ўртасидаги иноқлик «Барса»дагидек эмас. Жамоалар ҳисобидаги ўйинлар сони турлича бўлгани боис, ўртача кўрсаткичларга эътибор қаратамиз. Хуллас, каталонияликлар самарадорлиги ҳар бир ўйин­да 0,84, пойтахтликларда эса 0,72 фоизга тенг. Самарали узатмалар борасидаги кўрсаткич мос равишда 0,41 ва 0,3ни ташкил этмоқда. Рақамлар алдамайди - устунлик «Барса» томонида.

Соврин ва унвонлар - «Барса»нинг ғалабаси - 10-6

Индивидуал совринлардан бошласак, Суарес «Барса» таркибида ҳам «Олтин бутса»ни қўлга киритди. Роналду ҳам Луис Испанияга келганидан кейин бир марта бу совринга сазовор бўлди. «Олтин тўп» борасида тенглик - Роналду ва Мессида биттадан. Лекин «Реал» учлигининг Ла лигадаги натижалари ўта камтарона, Суарес ва унинг шериклари эса барча мусобақаларда самарали тўп суришмоқда. Таажжубки, АПЛнинг энг яхши футболчисини таркибга қўшиб олганидан кейин «қироллик клуби»да ғалабалар сони камайиб кетди. ВВС ҳисобида 4та халқаро совринлар мавжуд, МSNда эса шунча ютуқдан ташқари, 2та «Олтин дубль» ҳам бор.

Молиявий муваффақият - «Реал» устунроқ

Неймар ва Бэйлнинг янги шартномаларини инобатга олсак, бу икки гранд ўз ҳужумчиларига янада кўпроқ ҳақ беришга қодирлар. Лекин уларнинг молиявий қудратига баҳо бериш учун учликлар даромадини ҳисоблаш керак. Бу борада «Барса» триоси 136 млн. ВВС эса 139 млн. пул ишлаган. Бунда Роналдунинг йирик ҳомийлик шартномалари ҳал қилувчи роль ўйнади.

Ижтимоий сармоялар - «Барса»нинг ғалабаси

Трансляция борасида триолар деярли бир хил аудиторияга эгалар. «Инста­грам»да мадридлик учликни кузатадиган мижозлар сони «Барса»дагидан 16,4 млн.га камроқ - 135,3га қарши 118,9 млн. «Твиттер» бўйича таққослашнинг иложи йўқ. Чунки Месси ўқувчи, ёзувчи эмас - ўзининг расмий саҳифасини очмаган. «Фейсбук» бўйича қиёслашлар «Барса»нинг устунлигини тасдиқлайди.

Триолардаги иноқлик -«Барса»да

Иззатталаб Роналдунинг Бензема ва Бэйл олдидаги  ҳурматидан кўра, Месининг Неймар ва Суарес олдидаги нуфузи юқорироқ. Месси ташқи кўринишини ўзтартириши билан шериклари ҳам шундай қилишди. Бэйлнинг қандай имижда эканлиги эса Роналду ва Бенземани умуман қизиқтирмайди. Криштиану, Карим ва Гарет ўзаро иноқ эмасликларини яширишмайди. Месси, Неймар ва Суарес эса аксинча, қалин дўст эканликларини.

Нуфуз ва муносабат - дуранг

Луис «Барселона»га келгач, рақибларини тишлаб олиш одатини ташлади. Айтишларича, шартномада бу борада қайд мавжуд. Роналду ҳам ўзгалар ғазабини қўзғатишга жуда уста. Бундан ташқари, нуфузи ҳам кўнгилдагидек эмас. Ўзини оқлаш учун турли хайрли ишларни амалга ошираётгани - унинг ижобий томони. Неймар билан Мессини солиққа оид можаролар ўз қаърига олган. Бензема эса Вальбуэна туфайли судма-суд чопишга мажбур бўлди. Триолар ичида биргина Бэйлни «яхши бола» дейиш мумкин. Хуллас, бу масалада томонлар натижалари деярли бир хил.

Ўқувчилар нуқтаи назари - МSNми ёки ВВС?

Иккита машҳур триога оид кўрсаткичлар ва хислатларни баҳоли қудрат ёритдик. қизиқ, «Реал»нинг устунлиги қайд этилган банднинг аҳамияти голлар, узатма ва совринлар аҳамиятидан муҳимроқ дейдиган мухлислар бормикан? MSN учлигини ВВСдан устунроқ қўядиган мухлисни «Реал» фанатлари орасидан топиш мумкинми? Буниси янада қизиқроқ. Сўнгги фикрни билдириш мухлислар зиммасида. Улар Испаниянинг, эҳтимол, жаҳоннинг энг кучли триосини аниқлаб беришади. Аввалдан огоҳлантириб қўяйлик, бу масалада Диего Марадонанинг айёрлигидан фойдаланиш тақиқланади. «Ким кучлироқ?» деган саволга «қирол» шундай жавоб берганди: «Месси Роналдудан кучлироқ... ва аксинча!» қани кўрайлик-чи, якуний натижалар қандай бўларкин?

ЖАҲОНГИР МИРЗО тайёрлади

Рейтинг: -41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика