"Кичкина камера" 12 май куни Наманганга борди ва "Навбаҳор" - "Сурхон" учрашувини тасвирга олди.
Шу куни "Марказий" стадионга одатдагидан кам мухлис ташриф буюрди. ПФЛ расмий сайти маълумотга кўра ўйинни кўриш учун 1560 томошабин келди. "Навбаҳор" мана шу мухлислар кўз ўнгида бу мавсум Суперлигада ўз майдонидаги илк ғалабани қўлга киритди.