

Финалда Даниянинг "Astralis" ва Қозоғистоннинг "Avangar" жамоалари тўқнаш келди. Энг қизиғи - қўшниларимиз жамоасида ўзбекистонлик Санжар Кулиев (SANJI) ўйнайди. Ҳамюртимиз финал тўқнашувига Ўзбекистон байроғида ташриф буюрди.





Финалгача бир қатор номдор клубларни таслим этган "Avangar" катта турнирлардаги тажрибаси камлиги туфайли финалда данияликларга таслим бўлди. Ғолиб жамоа мукофот жамғармаси 1 млн. доллар бўлган турнирда 500 минг доллар билан уйга қайтди. Қозоғистон жамоаси 150 минг долларга эга бўлди.




