

11x11 режимида (бир вақтнинг ўзида 22 ўйинчи иштирок этувчи учрашув) Россия терма жамоасига қарши ўйнаган ҳамюртларимиз сўнгги дақиқаларда рақибга имкониятни бой беришди (2:3).
Бир неча кун олдин тузилган жамоамиз Арманистон терма жамоасига қарши навбатдаги ўртоқлик баҳсида яна 2та гол уришди ва яна мағлуб бўлишди (2:4)
Грецияга қарши баҳсда ўзбекистонликлар 88-дақиқагача ҳисобда олдинда бораётган эди, аммо 2 дақиқада 2 та гол ўтказиб юборган ўйинчиларимиз бу баҳсда ҳам мағлубиятга учрашди. Ўйинчиларимиз уччала ўйинда ҳам пенальтилардан унумли фойдалана олишмади.
Ўзбекистон - Россия 2:3
Ўзбекистон - Арманистон 2:4
Ўзбекистон - Греция 1:2



