Кьеза "Ювентус"нинг "Наполи"га қарши ўйинини ўтказиб юборади

Alisher
10 сен 2021
"Ювентус" форварди Федерико Кьеза жароҳат сабаб А Серия 3-тури доирасидаги "Наполи"га қарши ўйинда ҳаракат қилмайди.

Футболчи Италия терма жамоаси ихтиёрида жароҳат олди. Тиббий текширувдан сўнг Кьезада жиддий жароҳат йўқлиги маълум бўлди, аммо у барибир шанба кунги ўйинни ўтказиб юборади.

Баҳсда шунингдек Пауло Дибала, Данило, Алекс Сандро, Родриго Бентанкур ва Хуан Куадрадо иштирок этишмайди.

"Наполи" - "Ювентус" ўйинин эртага Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.


AlisherМуаллиф
Манба: juvefc.com