Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!

Alisher
18 ноя 2024
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза қишдаёқ А Серияга қайтиши мумкин.

"Интер" итальянни ярим мавсумга ижарага олмоқчи. Битимга харид қилиш ҳуқуқи ҳам қўшилиши мумкин. Милан клуби аввалига Федерико билан 2025 йилнинг ёзида шартнома имзолашни режалаштирганди.

Кьеза "Ливерпуль"га шу ёзда 12 млн евро эвазига ўтди. У жорий мавсум АПЛ доирасидаги битта ўйинда ҳаракат қилди.


AlisherМуаллиф
Манба: sempreinter.com