

"Ювентус" Италия Кубогида имкон қадар узоққа боришга бел боғлаган. Бу мусобақа биз учун муҳимдир. Жамоа соврин ютмоқчи, аммо биз ҳозир "Сампдория"га қарши ўйинга аҳамиятимизни қаратишимиз керак.
Шундан сўнг ярим финал ҳақида ўйлаймиз. "Ювентус"да жуда тиғиз тақвим, аммо биз ҳар қандай қийинчиликка тайёрмиз", - дейди ҳужумчи.
Андреа Пирло жамоаси Италия Кубоги 1/2 финал доирасида Миланнинг "Интер" жамоаси билан куч синашади.



