Кейруш Эрон терма жамоасидан кетаётганини эълон қилди

Narzulla Saydullayev
28 янв 2019
Осиё Кубоги-2019 ярим финали доирасидаги Эрон - Япония (0:3) учрашувидан сўнг Карлуш Кейруш истеъфога чиқишини маълум қилди.

Португалиялик мутахассис матбуот анжуманида бу Эрон бош мураббийи сифатидаги сўнгги баҳси эканини айтиб ўтди.

Карлуш Кейруш 2011 йил 4 апрель куни Эрон бош мураббийи этиб тайинланган эди. Шу давр ичида Эрон икки марта Жаҳон чемпионатига ва икки марта Осиё Кубогида иштирок этди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia