

Айни пайтда АПЛ тўпурарлари пойгасида Салаҳ айнан Кейнни ортда қолдириб биринчи поғонада бормоқда.
"Салаҳ - фантастик футболчи. Аммо, мен уни тўпурарлар пойгасида қувиб ўтишга умид қиламан. Бу осон бўлмайди, лекин ҳаракат қиламан. Муҳаммадда айрим устунликлар бор. Мен у бажараётган айрим нарсаларни амалга ошира олмайман. Шунинг учун диққатни фақат ўзимга қаратаман", - деди Кейн.




