Кейн: "ЖЧ-2022 га яхши жисмоний ҳолатда боришни хоҳлайман"

Sherzod Nurmatov
24 мар 2022
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн ўз келажаги борасида фикр билдирди.

Юлдуз футболчининг "шпорлар" билан келишуви 2024 йилгача амал қилади. У ўтган ёзда "Манчестер Сити"га ўтишни истаганди.

"Ушбу мавсумни "Тоттенхэм"да тугатиб қўймоқчиман. Кейин нима бўлишини ҳозирча билмайман. ЖЧ-2022 га яхши жисмоний ҳолатда боришни хоҳлайман", – деди англиялик.

28 ёшли Кейн ушбу мавсумда "Тоттенхэм" сафида 41 та ўйинда иштирок этиб, 22 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano