Кейн бир клуб сафида энг кўп гол уриш бўйича Премьер-лига рекордини такрорлади
15 авг 2022 00:53
Янгиликлар
Кейн бир клуб сафида энг кўп гол уриш бўйича Премьер-лига рекордини такрорлади
Англия Премьер-лигасининг 2-тур марказий учрашуви "Челси" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси якунланди.
Ўйин давомида икки маротаба ортда бораётган "шпорлар" ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Иккинчи голни ҳужумчи Харри Кейн амалга оширди.
Кейн учун бу гол "Тоттенхэм" таркибида Англия Премьер-лигасидаги 184-гол бўлди. Бу натижа билан у бир клуб таркибидаги голлар сони бўйича Премьер-лига рекордини такрорлади. Ҳозирда Кейн аргентиналик Серхио Агуэро билан тенглашиб турибди, Агуэро "Манчестер Сити" сафида 184 та гол урган, аммо яна бир гол Харрини пешқадамга айлантиради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар