Кейн АПЛда қаторасига 9 мавсумдан бери 10+ гол урмоқда. Бунга олдин фақат уч футболчи эришган

Eldor Akmurzayev
24 окт 2022, 07:50
АПЛ 13-турида "Тоттенхэм" ўз майдонида “Ньюкасл Юнайтед”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

“Шпорлар” сафида Харри Кейн рақиб дарвозасини ишғол этди. Кейн қаторасига 9-мавсум 10+ гол урди ва мусобақада бундай натижага эришган 4-футболчига айланди. Аввалроқ, Серхио Агуэро, Уэйн Руни ва Фрэнк Лэмпард бунинг уддасидан чиқишганди.

29 ёшли футболчининг мавсумлар давомидаги статистикаси:

2022/23 – 10 та гол (давом этмоқда);

2021/22 – 17;

2020/21 – 23;

2019/20 – 18;

2018/19 – 17;

2017/18 – 30;

2016/17 – 29;

2015/16 – 25;

2014/15 – 21.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Gracenote Live