Кейлор Навас Францияда март ойининг энг яхшиси бўлди

Aziz Tukhtamuradov
23 апр 2021
ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас Франция чемпионатининг март ойидаги энг яхши футболчиси бўлди.

Бу ҳақида Лига 1 матбуот хизмати хабар берди. 

Сўровномада иштирок этганларнинг 49 фоизи Навасга овоз берган. 

Коста-рикалик 34 ёшли дарвозабон март ойида Франция чемпионати доирасида 3 та ўйин ўтказган ва ўз дарвозасидан 4 та тўп олиб чиққанди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Лига 1