Кэхилл: "Саррини ҳурмат қилмайман"

Mirjalol Normatov
5 апр 2020
"Кристал Пэлас" ҳимоячиси Гари Кэхилл бош мураббий Маурицио Сарри даврида "Челси"дан кетгани борасида гапирди.

"ЖЧ-2018да биз (Англия термаси) ярим финалгача бордик ва шу боисдан мен мавсум олди йиғинларида қатнаша олмадим, менимча бу катта фактор бўлди. Сарри катта эътиборни тактикага қаратганди, мен эса ушбу машғулотларни ўтказиб юборгандим.

Кейин эса бурчакка хайдалдим. Тўғрисини айтсам, мавсум ўртасига қадар Сарри билан умуман гаплашмадим. Унинг қилган ишларидан кейин ҳурмат қилиш ҳам қийин. Бироқ клуб ва футболчиларни доимо қаттиқ ҳурмат қиламан", - деди Кэхилл.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail