«Кьево» – «Ювентус». Бонуччи жароҳат туфайли ўйнамайди

Aziz Tukhtamuradov
5 ноя 2016
«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Италия чемпионатининг 12-турида «Кьево»га қарши баҳсда иштирок этмайди.
29 ёшли футболчи ЕЧЛ доирасидаги «Лион» билан баҳсда алмаштирилганди. Унинг сонидан жароҳат олгани айтилмоқда.

«Кьево» – «Ювентус» учрашуви 6 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19.00да бошланади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Football-italia.net