“Кьево” футболчиси билан жанжаллашган Гаттузо Милан дербисини ўтказиб юбормайди

Aslanov Jasurbek
12 мар 2019
“Милан” бош мураббийи Женнаро Гаттузо А Сериянинг “Кьево”га қарши сафардаги ўйинда (1:2) ҳакам томонидан майдондан четлатилганди.

Гап шундаки, 41 ёшли мутахассис мезбонлар ярим ҳимоячиси Риккардо Меджорини билан жанжалашиб кетган. Мусобақа мутасаддилари ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, Гаттузони дисквалификация қилмади. Бироқ, италиялик мураббий огоҳлантириш олди ва 15 минг евро миқдорида жарима пулини тўлайдиган бўлди. Энди “россонери”лар бош мураббийи бўлажак Милан дербисини ўтказиб юбормайди.

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг 28 тур “Милан” ва “Интер” ўртасидаги классик баҳси 17 март куни Тошкент вақти 00:30да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia