Кевин-Принс Боатенг саргузаштлари давом этади. У Туркия клубига ўтди

Боатенг “Фиорентина”ни тарк этди.

Флоренция клубида 6 ой ҳаракат қилган Кевин-Принс Боатенг мавсум сўнгига қадар ижара асосида “Бешиктош” сафида тўп тепади. Футболчи “Фиорентина” учун жорий мавсум 14 та ўйинда майдонга тушганди. У ўтган мавсумнинг ярмини “Барселона”да ўтказган.

“Бешиктош” — Боатенгнинг фаолиятидаги 12-клуб.


Манба: “Бешиктош” расмий сайти