

“Ливерпуль”га қарши баҳсда (4:0) Кевин де Брюйне 1 та гол уриб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячи учун бу жорий мавсум АПЛдаги 11-гол бўлди. Шу тариқа футболчи миллий чемпионатлар доирасида ўзининг шахсий рекордини янгилади.
Кевиннинг шахсий рекорди Бундеслигада бўлган вақтида қайд этилганди. “Вольфсбург” (2014/15) ва “Вердер” (2012/13) да 10 тадан гол уришга эришганди.



