

24 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси 2022 йил ёзида тугайди.
«Қийин вазият. Вақт ўтгани сари келишувга эришиш қийинлашмоқда.
«Милан» 6 миллион, кейинроқ 6,5 миллион ва бонуслар таклиф қилди. Аммо Кессиэ йилига тахминан 9 миллион евро сўрамоқда. Жуда катта талаблар. Агар у талабларни пасайтирмаса келишув амалга ошиши қийин бўлади», – дейди Ди Марцио SkySport 24'га.
Бу мавсум футболчи «Милан» сафида 12та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди.



