Керимов Это’Ога «Анжи» бош мураббийи бўлишини таклиф қилди

Narzulla Saydullayev
13 май 2014
«Анжи» клуби хўжайини Сулейман Керимов «Челси» ҳужумчиси Самюэл Это’Ога жамоа бош мураббийи бўлишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Sportbox нашри.
Керимов ва Это’О бу борада футболчининг Доғистонга бўлган сўнгги сафари давомида гаплашишганди. Футболчи бу таклиф ҳақида ўйлаб кўришини маълум қилганди. «Анжи» кейинги йил Россия биринчи дивизионида иштирок этади.

Ҳужумчининг «Челси» билан шартномаси ёзда тугайди. Это’Ога Туркия ва БАА клубларидан таклиф бор.

Это’О «Анжи»да 2011-2013 йилларда тўп тепганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru