Кепа "Реал"нинг мағлуб этилишида керак бўлган асосий жиҳатни айтди

Mirjalol Normatov
18 апр 2023
"Челси" посбони Кепа Аррисабалага ЕЧЛ доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Бернабеу"даги ўйиндан кўра яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак. Тўпни ўзимизда кўпроқ ушлаб туриб, вазиятлар яратиб, гол уриш керак. Шунингдек, ҳимоядаги ўйинга катта эътибор қаратсак, вазиятлардан гол уриш осонлашади.

Катта ўйин бўлади. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Бунга ҳаётимиздаги энг муҳим ўйин сифатида қараш эмас, шунчаки ўз ўйинмизни кўрсатиб, тўғри қадам ташлашимиз керак. Кўп ўйлаб юбориш ҳам зарарли. Майдоннинг икки томонидаги сифатли ўйин барча ишни яхшилайди", - деди Кепа.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal