

Кемпесни "Валенсия" элчиси вазифасидан бўшатишди ва у клуб раҳбарияти ва жамоа ўйинини танқид қилмоқда.
"Агар улар ўзини камситилган сифатида ҳис қилишаётган бўлса, мен хотиржамман ва виждоним ҳам қийнамаяпти. Клубда танқид қилувчилар кўп, аммо бу ёки бошқа сабаб бўйича индаша олишмайди. Мен уларни ҳурмат қиламан, аммо 100 ёки 200 минг евро мени жим бўлишга мажбур қила олмайди" - дейди Кемпес.



