Кьеллини ва яна икки футболчи Италия термаси ихтиёрини тарк этди

Mirjalol Normatov
28 мар 2021, 10:35
"Football Italia" нашри Доменико Берарди, Франческо Капуто ва Жоржо Кьеллини Италия термаси ихтиёридан кетганини маълум қилди.

"Football Italia" хабарига кўра, қолган икки футболчидан фарқли равишда Жоржо Кьеллинида жароҳат бўлмаган. У шунчаки ҳар 3 кунда бўладиган ўйинларга тайёр эмаслигини, жисмоний ҳолати юқори бўлмаганлигини мураббийлар штабига маълум қилган. Шундан кейин футболчилар клубларига жўнатиб юборилган.

Бугун Италия термаси Болгарияга қарши баҳс олиб боради.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia