

"Италия ташқарисида нимадир қилиб кўришга тайёрман. Бу фаолиятимда доим хоҳлаган нарсам. Тез орада оилам билан бирга қарор қабул қиламан", - дейди Кьеллини.
Кьеллини 2005 йилнинг июлидан бери "Ювентус"да ўйнайди.
37 ёшли италиялик ёзда клубдан кетади. Ҳимоячи 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 26та ўйинда майдонга тушди.



