Келишмовчилик давом этади: Кавани Неймар сабаб ПСЖдан кетмоқчи
17 окт 2017 11:24
Янгиликлар
Келишмовчилик давом этади: Кавани Неймар сабаб ПСЖдан кетмоқчи
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Неймар билан келишмоқчилик сабаб бошқа клубга ўтишни хоҳлаяпти.
"Manchester Evening News"нинг маълум қилишича, уругвайликка "Реал", "Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" қизиқиш билдирган.
Бразилиялик ва уругвайлик ҳужумчилар "Лион"га қарши ўйин (2:0)да пенальтини тепиш учун тортишиб қолишган эди. Якунда, чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлишни ният қилган Кавани тўпни шеригига бермаган ва 11 метрликдан гол ура олмаган эди. Шундан сўнг, ҳар икки ўйинчи ўртасида кийиниш хонасида ҳам тўқнашув рўй берган. Кейинроқ, Неймар ўз ҳаракати учун узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Неймар ушбу ёзда ПСЖга "Барселона"дан 222 миллион евро эвазига ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар